Мўйноқда “Йил аёли” танлови ўтказилди


Мўйноқда «Йил аёли» танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Унда  турли соҳаларда фаолият юритаётган, фаол хотин-қизлар иштирок этди.

Тадбирда таъкидланганидек, бугунги кунда мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг оила ва жамият ҳаётидаги нуфузини ошириш, оила институтини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, бандлигини таъминлаш, сиёсий, ҳуқуқий, тиббий маданиятини ошириш борасида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган мазкур танловнинг туман босқичида Қозоқдарё овул фуқаролар ­йиғинидаги 15-сонли мактаб директори Айтгул Жолимбетова фахрли биринчи ўринни эгаллаб, танловнинг ­кейинги босқичига йўлланма олди.

— Танловда ғолиб бўлганимдан хурсандман. Бугунги кун аёли яратилган имтиёз ва имкониятлардан самарали фойдаланиб, жамиятда ҳам, оилада ҳам фаол бўлиши лозим, — дейди Айтгул Жолимбетова.