Нукус шаҳридаги 27-сонли умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган сана муносабати билан “Байроғим-ифтихорим” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон бўлими ходимлари, мактаб жамоаси, ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирок этди.
Дастлаб Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг давлат мадҳиялари янгради.
Шундан сўнг, мактаб директори Ф.Бийсенова, Республика Маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон бўлими ходимлари Н.Шинназаров, Ч.Елмуратовлар сўзга чиқиб, давлатимиз байроғи, унинг мамлакатимиз ҳаётида тутган ўрни, аҳамияти, ўсиб келаётган ёш авлодда муқаддас рамзларимизга, буюк қадриятларимизга нисбатан ҳурмат ҳиссини шакллантириш масалалари хусусида тўхталиб ўтдилар.
Тадбир доирасида ўтказилган очиқ дарслар, мактабнинг иқтидорли ёш рассомлари иштирокида тасвирий санъат кўргазмалари, шунингдек, ўқувчилар ижросидаги концерт дастури иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.
В.Утешова,
Нукус шаҳридаги 27-сонли мактабнинг маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари.
