Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати –Ўзбекистон Либерал демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг “Ёшлар қаноти” томонидан “Парламент-ёшлар манфаатлари ҳимоячиси ва демократия мактаби” мавзусида учрашув бўлиб ўтди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, партия ходимлари, олий таълим муассасалари талабалари иштирок этди.
Тадбирда асосан, юртимизда сўнгги йилларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, жумладан, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилган ишлар, шунингдек, депутатлар фаолияти, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари хусусида маълумот берилди.
Учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.
