Тўрткўл туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқародан фирибгарлик йўли билан пул талаб қилган шахс ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Тўрткўл тумани бўлимлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро У.С. фирибгарлик йўли билан ноқонуний даромад орттириш мақсадида, фуқаро С.га танишлари орқали дўкон қуриши учун ер майдони олиб беришини ваъда қилиб, унга туман ҳудудидан “Экобозор” қурилиши учун 75 кв. метр ер майдони ажратилганлиги ҳақидаги туман ҳокимининг сохта фармойишини тақдим қилиб, эвазига 7 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
