Биргаликда очиқ жамият сари


O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ташаббуси билан Элликқалъа тумани маданият саройида “Биргаликда очиқ жамият сари!” шиори остида тадбир бўлиб ўтди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, учрашувда сўз олган партия вакиллари бош Қомусимизга киритиладиган жамики ўзгаришлар негизида Ўзбекистонда кечаётган ислоҳотлар моҳиятини белгиловчи “Инсон қадри учун” улуғвор ғояси мужассам эканини  таъкидлашди.

Тадбирда  партия фаоллари, тадбиркор ва ишбилармонлар, фахрийлар, ёшлар барчани халқимиз тақдири ва эртанги кунини белгилаб берадиган тарихий қонунга бефарқ бўлмасдан 30 апрелда бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чақирдилар.

Тадбир эстрада хонандаларининг концерт дастури билан давом этди.