Ҳеч бир мурожаат эътибордан четда қолмайди


Шу йилнинг 8 апрель куни Нукус шаҳридаги Савдо-саноат палатаси биносида Нукус шаҳри фуқаролари учун Жўқорғи Кенгес Раиси Аманбай Оринбаевнинг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди. Қабул 9 апрель куни Истиқлол болалар дам олиш боғида тунги соат 23:00 га қадар давом этди.

Ўтказилган икки кунлик қабулда ўз муаммолари билан 650 нафар фуқаро Жўқорғи Кенгес Раисига мурожаат қилди ва уларни жойида ҳал этиш чоралари кўрилди.

Таъкидлаш жоизки, қабулда фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатларнинг аксарияти яъни, 580 та мурожаат жойида ҳал этилди, вақт талаб этиладиган мурожаатлар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг шахсий назоратига олиниб, тез фурсатларда ижобий ҳал этиш юзасидан тегишли соҳа раҳбарларига топшириқлар берилди.

Қабулда Вазирлар Кенгаши Раиси Ф.Эрманов ҳам иштирок этиб, фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилди.

Умумлаштириб айтганда, Жўқорғи Кенгес Раиси барча раҳбарлар билан бирга икки кун давомида Нукус шаҳри аҳолиси учун қабул ўтказди.

Ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида бугун барча ҳудудларда халқимизнинг оғирини енгил қилиш, уларнинг муаммоларига ечим топиш, энг муҳими инсон қадри улуғланган юртда ҳар бир инсон қадрланишини амалда  халқимизга кўрсатиб бериш бўйича барча зарур чора-тадбирлар ва эзгу ишлар давом эттирилмоқда. Ушбу эзгу мақсадларга асосланган сайёр қабуллар жойларда давом этмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати.