Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан 30 апрель умумхалқ референдуми муносабати билан Тахиатош туманида жойлашган “Тахиатош дон маҳсулотлари” акциядорлик жамиятида «Янгиланаётган Конституция – инсон қадри учун» мавзусида тарғибот тадбири ташкил этилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар янги Конституциямиз «Инсон-жамият-давлат» ғояси асосида яратилганлигини алоҳида таъкидлади. Янгиланаётган Конституциямизда камбағалликни қисқартириш, бандликни таъминлаш, ишсизликдан ҳимоя қилиш бўйича давлат ўзига қатор янги мажбуриятларни олиши белгиланган. Унга кўра, ҳар ким муносиб меҳнат қилиши, касб ва фаолият турини эркин танлаши, хавфсизлик талабларига жавоб берадиган қулай меҳнат шароитларида ишлаши яққол ифода этилган.
Таъкидлаш жоизки, янгиланаётган Конституция жамиятнинг ривожланиши учун замон талабидан келиб чиқаётган ҳаётий заруратдир.
Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олди.
