Олти ойлик режа ортиғи билан бажарилди


Тахиатош иссиқлик электр станцияси 2023 йил январь-июнь ойлари учун режадаги 2,2 миллиард кВт.соат ўрнига 2,4 миллиард кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқариб режани 106,6 фоизга бажарди.

Матбуот хизматининг маълум қилишича, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилояти истеъмолчиларини электр энергияси билан таъминловчи мазкур асосий корхонада бир кеча кундузда ўртача 13 миллион кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилмоқда.

2023 йилнинг олти ойида станцияда 1 кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқариш учун режадаги 319,13 грамм/кВт.соат ўрнига, 281,9 грамм/кВт/соат шартли ёқилғи сарфланди. Бунинг натижасида 12,6 миллион куб-метр табиий газ иқтисод қилинди.

Корхонада куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида асосий ва ёрдамчи ускуналарнинг барқарор ишлаши бўйича комплекс чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган бўлиб, ишлар белгиланган жадвалга асосан олиб борилди.