Тахтакўпир туманининг энг чекка “Белтов” овул фуқаролар йиғинида “Боршитов” оилавий поликлиникаси биноси 500 миллион сўм маблағ эвазига капитал таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.
Оилавий поликлиниканинг очилиш маросимида сўзга чиққанлар бугунги кунда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда тиббиёт соҳасига қаратилаётган эътибор, янги оилавий поликлиникалар ташкил қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапириб ўтди.
Авваллари тиббий кўрикдан ўтиш учун аҳоли қўшни овулдаги поликлиникага бориб қайтадиган бўлса, эндиликда ўз ҳудудида барча шароитларга эга муассасада малакали тиббий хизмат кўрсатилиши йўлга қўйилди.
