Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан фуқаролар ўртасида ёнғиннинг олдини олишга қаратилган кенг кўламли тарғибот ишлари амалга оширилмоқда.
Тарғибот тадбирлари давомида тумандаги кўп қаватли уйлар ва фуқароларнинг яшаш хонадонларида ўрганишлар ўтказилиб, ҳар бир фуқарога ёнғин хавфсизлиги қоидалари бўйича зарур тавсиялар берилмоқда.
Бундан ташқари, ёнғин хавфсизлиги ходимлари фуқаролардан қуйидаги ҳолатларга жуда катта аҳамият қаратиши уқтирилмоқда. Жумладан, ёш болаларни қаровсиз қолдирмаслик, газ ва электр асбобларини мунтазам назорат қилиш, гугурт ва бошқа шунга ўхшаш учқун чиқарувчи нарсаларни болаларнинг қўли етмайдиган жойга қўйишни унутмаслик лозим.
Маълумки, ҳар қандай эҳтиётсизлик салбий оқибатларни келтириб чиқаради. Шу боис ёнғинларнинг олдини олишда хушёрлик ҳамиша муҳим ва бу борада эътиборли ва масъулиятли бўлиш асосий вазифамиздир.
Темур Калкоразов,
“Тахиатош ИЭС” АЖБЁХТТЭБ инспектори, катта лейтенант.
