Соғлом бола — ватан таянчи


Жойларда ташкил қилинган соғломлаштириш марказларида болаларнинг ёзги дам олишини мароқли ўтказишлари учун барча шароитлар яратилган бўлиб, турли кўнгилочар маънавий-маданий тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Жумладан, Нукус шаҳридаги “Турон” ва “Орол” соғ­ломлаштириш марказлари 90 ўринга мўлжалланган бўлиб, 6-навбатда 600 нафар боланинг мазмунли ҳордиқ чиқаришлари учун етарли шароитлар яратилган. Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Нукус шаҳар бўлими кенгаши ижроия қўмитаси томонидан мазкур марказларда дам олаётган болалар иштирокида “Соғлом бола-Ватан таянчи” номли спортнинг кичик футбол, баскетбол, шахмат, шашка, стол тенниси турлари бўйича мусобақа ташкил этилди.

Иштирокчилар ўз маҳоратларини намойиш қилиб, ғолиб бўлишга ҳаракат қилишди. Қизғин беллашувларга бой бўлган мусобақа якунида ғолиблар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.