Байрамга муносиб совға


“Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллик байрами олдидан Қўнғирот туманида ҳам кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Қўнғирот туманлараро  йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ходимлари томонидан туман марказидаги “Қарақалпақстан” кўчасида кенг кўламли  қурилиш таъмирлаш ишлари қизғин тусда олиб борилмоқда.

— Ҳозирги кунда 4 N 36 автомобиль йўлининг 8-9 километрлари оралиғидаги 3 км йўлга ­янгидан асфальт қопламасини ётқизаяпмиз, — дейди корхона бош муҳандиси Баўбек Рзабеков. — Бунинг учун таъмирлаш ишларига 2 млрд. сўм маблағ ажратилган бўлиб, қурилиш ишларини тез фурсатда якунига етказиб, халқимизга байрам совғаси сифатида фойдаланишга топширамиз.

Шунингдек, ушбу корхона ходимлари томонидан 4р 173 Қўнғирот-Мўйноқ автомобиль йўлининг 3 км оралиғида ҳам қурилиш таъмирлаш ишлари қизғин бошлаб юборилди. Мазкур оралиқдаги йўл 16 метрга кенгайтирилиб, асфальтлаш ишлари олиб борилмоқда.