Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ ЎТТИЗ ИККИ ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ФАН, ТАЪЛИМ, СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ, АДАБИЁТ, МАДАНИЯТ, САНЪАТ СОҲАЛАРИ ВА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ХОДИМЛАРИДАН БИР ГУРУҲИНИ МУКОФОТЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларга қўшган муносиб ҳиссаси, ўзининг ёрқин истеъдоди, кенг қамровли ижодий, илмий-амалий фаолияти билан халқимиз маънавиятини юксалтириш, мамлакатимизда илм-фан, таълим, адабиёт, маданият ва санъат соҳаларини ривожлантириш, ёшларимизни она юртга муҳаббат ва садоқат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги улкан хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвонлар билан тақдирлансин:
Қорақалпоғистон Республикаси бўйича:
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан
Ансатбаев Нажиматдин — Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Нукус филиали режиссёрлик ва актёрлик маҳорати кафедраси профессори
Халқимизнинг илмий-интеллектуал салоҳияти ва маънавиятини юксалтириш, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият ва санъат соҳалари ҳамда оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш борасида эришаётган юксак натижалари, юртимиз тараққиётини таъминлаш, жамиятда ўзаро тотувлик, ижтимоий-маънавий барқарорликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида соғлом ва баркамол этиб тарбиялашга қўшган катта ҳиссаси ҳамда жамоат ишларидаги фаоллиги учун қуйидагилар мукофотлансин:
«Эл-юрт ҳурмати» ордени билан
Мадреимов Полат Шамшетович — «Айқулаш» Қорақалпоқ давлат миллий фольклор ансамбли бош балетмейстери
«Дўстлик» ордени билан
Абдиев Алланазар Идирейсович — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи
Назаримбетов Базарбай Матжанович — Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри вокал артисти
Утепбергенова Бибирабига — Қорақалпоғистон Республикаси Халқ чолғулари оркестри фахрий хонандаси
«Шуҳрат» медали билан
Жиемуратова Гоззал Даулетияровна — «Айқулаш» Қорақалпоқ давлат миллий фольклор ансамбли раққосаси
Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ш.МИРЗИЁЕВ
Тошкент шаҳри, 2023 йил 26 август



