“Маданият карвони” Амударёда


Амударё туманининг Олмазор маҳалласи ҳудудидаги маданият ва истироҳат боғида “Маданият карвони” фестивали доирасида “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида гала концерт бўлиб ўтди.

Юртимизнинг барча ҳудудларида аҳоли, айниқса, олис манзилларда истиқомат қиладиган фуқароларга маданий дам олиш хизматлари кўрсатиш даражасини ошириш, оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларини тизимли равишда йўлга қўйиш, маданият ва санъат соҳасида истеъдодли ёш ижодкорларни излаб топиш ва қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Анъанага айланган ушбу тадбирдан кўзланган мақсад сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва бу борада эришилаётган натижаларни кенг оммага етказиш, ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар, она юртга меҳр ва садоқат руҳида тарбиялашдан иборат.