ҚЎНҒИРОТЛИКЛАР ЖОРИЙ ЙИЛДА 11280 ТОННА ПАХТА ТОПШИРАДИ


Эрта баҳорда 4 минг 700 гектар майдонга чигит экиб, уни агротехника қоидаларига мос парваришлаган Қўнғирот  тумани деҳқонлари  бу йил 11280 тонна пахта ҳосили олишни режалаштирган.

Бунинг учун барча шароитлар мавжуд. Деҳқонларнинг ёз бўйи қилган ҳалол меҳнати эвазига етиштирилган ҳосилни нобуд қилмасдан йиғиб-териб давлатга топшириш асосий вазифалардан бири саналади.

«Қўнғирот пахта кластери» масъулияти чекланган жамиятига қарашли пахта қабул қилиш пунктида пахта топшириш мавсумининг бошланиши муносабати билан “Пахта карвони” ўтказилди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари Д.Қайпов, республика ишчи гуруҳ вакиллари ва туман сектор раҳбарлари сўзга чиқиб, пахта-йиғим теримини тез фурсатларда, сифатли ўтказиш бўйича ўзларининг қимматли маслаҳатларини беришди. Шунингдек, иштирокчилар пунктда фермер ва механизаторлар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Тадбир якунида биринчилардан бўлиб пахта карвонини бошлаб берган фермерларга қимматбаҳо совғалар топширилди.

Адилбай Оразов.