“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги беллашувлар


Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика инс­титутида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида спортнинг волейбол, мини футбол ҳамда стол тенниси турлари бўйича факультетлар кесимидаги мусобақаларга старт берилди.

2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, институт талабаларини спорт тадбирларига кенг миқёсда жалб қилиш, улар ўртасида мусобақалар ташкил этиш, талабаларнинг жисмоний фаоллигини ошириш, спорт секциялари ҳамда тўгараклар фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш, спорт машғулотлари учун шароит яратиш мақсадида ўтказилаётган мусобақаларда ёшлар фаол иштирок этмоқда.

“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги мусобақалар 20 сентябргача тасдиқланган жадвал асосида ўтказилиши белгиланган.