Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси А.Оринбаев инвестициявий лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва янги лойиҳаларни ишга тушириш борасида учраётган муаммоларни аниқлаш мақсадида тадбиркорлар билан учрашди.
Унда ҳурматли Президентимиз томонидан Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, айниқса ҳудудда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида бир қатор фармон ва қарорлар қабул қилингани, шу асосда республикамиз тадбиркорлари учун жуда катта имкониятлар яратилгани алоҳида таъкидланди.
Қайд этиш лозимки, давлат дастури доирасида бир қанча инвестициявий лойиҳалар бўйича манзилли рўйхат ишлаб чиқилган бўлиб, шу асосда янги иш ўринларини яратиш режалаштирилган. Лекин, айрим лойиҳаларнинг ишга туширилишида бир қатор муаммолар учрамоқда.
Жўқорғи Кенгес Раиси яқиндан суҳбат чоғида тадбиркорларни қийнаётган муаммоларни тинглади ва янги иш ўринларини яратиш ниятидаги ҳар бир тадбиркор қўллаб-қувватланишини билдирди.
Шунингдек, учрашувда тадбиркорлар томонидан бир қатор муҳим масалалар кўтарилди ва ҳар бир муаммо Жўқорғи Кенгес Раисининг шахсий назоратига олинди.
Учрашув якунида тегишли вазифалар белгилаб олинди ва уларнинг ижроси юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди.
Қ.Х.А.



