Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлимида Ўзбекистон Бадиий ижодий бирлашмаси аъзолари, ранг-тасвирчи рассомлар Ислам Жақсибаев ҳамда Узақберген Сапаровларнинг 80 йиллиги муносабати билан хотира кечаси ва уларнинг асарларидан иборат кўргазма ташкил этилди.
Ранг-тасвирчи рассом Ислам Жақсибаевнинг (1943-2014) “Тинчлик”, “Сув ташиш”, “Сайғоқлар”, “Табиат ва вақт”, “Куз”, “Бизнинг ҳовли” пейзаж ишлари кўргазмада юксак баҳоланди.
Узақберген Сапаровнинг (1943-2008) аксарият асарлари И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат санъат музейида сақланмоқда. Унинг “От билан пейзаж”, “Пахтакорлар”, “ Олма терими”, “Ёшлар олма дарахти остида”, “Жийда терими”, “Икки дарахт” сингари картиналари ўзининг пок инсоний туйғуларни акс эттириши ва ранглар ечимининг уйғунлиги билан ихлосмандларнинг эътиборини тортиб, кўнгиллардан жой эгаллаган.
