ТАДБИРКОРЛАР УЧУН САЙЁР ҚАБУЛ


Қонликўл туманида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси А.Оринбаевнинг Мўйноқ, Қўнғирот, Қонликўл, Шўманой туманларидаги тадбиркорлар учун сайёр қабули бўлиб ўтди.

Бугунги кунда янги иш ўринларига бўлган талаб ортиб бормоқда. Фуқароларнинг бандлигини, халқимизнинг фаровон турмушини таъминлашда тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш муҳим аҳамиятга эга.

Сайёр қабулда тадбиркорлар томонидан асосан ўз фаолиятидаги муаммолар, молиялаштириш ва кредит олиш масалалари, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, ер ажратиш, бюрократик тўсиқлар, ишлаб чиқаришни кенгайтириш юзасидан мурожаатлар бўлди.

Уларнинг кўпчилигига жойида ечим топиш чоралари кўрилди. Бундан ташқари, вақт талаб қилинадиган мурожаатлар Жўқорғи Кенгес Раисининг шахсий назоратига олиниб, тез орада самарали ечимини топиш бўйича тегишли соҳа раҳбарларига вазифалар берилди.

Қорақалпоғистон хабар агентлиги.