Ҳарбийлар эл эътиборида


Республика маънавият ва маърифат кенгашининг ташаббуси билан Элликқалъа тумани “Сарибий” агро-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққанлар, мамлакатимизнинг Қуролли Кучлари, ҳарбий хизматчилари ва муддатли ҳарбийларга яратилган шароитлар, жорий этилаётган янгиликлар хусусида маълумотлар бердилар.

Мана шундай тадбир Кегайли тумани Маънавият ва маърифат бўлими томонидан ҳам ташкил этилиб, унда тумандаги Мудофаа бўлими, “Кегайли турмуши” газетасининг вакиллари иштирок этди.  Улар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги муносабати билан тумандаги ўз умрини Ватан ҳимоясига бағишлаган инсонлар ҳолидан хабар олдилар ва эсдалик совғаларини топширдилар.