Тошкент тиббиёт педиатрия институти Нукус филиали қошидаги академик лицейда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Ватан-муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” шиори остида спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа ўтказилди.
Мусобақада Шимоли-ғарбий ҳарбий округи, Ички Ишлар вазирлиги шунингдек, божихона ходимларидан иборат 7 та жамоа ўзаро беллашдилар.
Мусобақа якунида Ички Ишлар вазирлиги жамоаси биринчи, Ички Ишлар вазирлигининг 2-сонли тергов қамоқхонаси ходимларидан иборат жамоа иккинчи, Ички Ишлар вазирлигининг 19-сонли жазони ўташ колонияси ходимларидан иборат жамоа учинчи ўринни эгаллади.
