Бошланғич таълимга тайёрлашнинг аҳамияти


Нукусда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 декабрдаги “Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик  тайёрлашга бос­қичма-босқич ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлашга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққанлар қарор талабларидан келиб чиқадиган вазифалар хусусида тўхтаб ўтишди.

Соҳада илк бор жорий этилаётган ушбу тажриба Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятининг бир қатор туманлари, ­шунингдек республикамизнинг Тўрткўл туманида синовдан ўтказилмоқда.