Грант лойиҳаси — ёшлар учун


Яқинда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан ташкил этилган танловда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият ­институти Нукус филиалининг Спорт клуби “Жисмоний маданият ва спортга алоҳида эътибор қаратиш орқали ёшларнинг шахс сифатида баркамол ривожланишига кўмаклашиш, ёшларда мақсадга интилиш ҳамда фаол ҳаёт тарзини шакллантириш” мавзусидаги лойиҳаси билан ғолиб бўлган эди.

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг ­Нукус филиалида ушбу грант лойиҳасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, филиал талабалари, соҳа мутахассислари ҳамда ­“Турон” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси иштирок этди.

Тадбирни филиал директори П.Палўаниязов очди ҳамда ушбу лойиҳа ҳозирги кунда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, салбий иллатлардан ҳимоя қилишда муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.