Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг қарори


Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов кампанияси бошланишини эълон қилиш тўғрисида

Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг 110-моддаси ва Қорақалпоғистон Республикаси ­“Сайлов тўғрисида”ги Қонунининг 36-моддасига ­мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. 2019 йил 22 декабрь — Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайлови куни деб белгилансин.
  2. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов кампания­си 2019 йил 20 сентябрдан бошланиши эълон қилинсин.

Қорақалпоғистон Республикаси

Марказий сайлов комиссияси

раиси                                            Е.Джуманазаров.

2019 йил 20 сентябрь.