Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов кампанияси бошланишини эълон қилиш тўғрисида
Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг 110-моддаси ва Қорақалпоғистон Республикаси “Сайлов тўғрисида”ги Қонунининг 36-моддасига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
- 2019 йил 22 декабрь — Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайлови куни деб белгилансин.
- Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов кампанияси 2019 йил 20 сентябрдан бошланиши эълон қилинсин.
Қорақалпоғистон Республикаси
Марказий сайлов комиссияси
раиси Е.Джуманазаров.
2019 йил 20 сентябрь.



