Чорвачилик ривожланмоқда


Хўжайли туманида 54 минг 700 бош қора мол бўлиб, жумладан, 28 минг 500 бош қўй-эчки, 650 бош от, 200 бош туя боқилаяпти.

Ҳозирги вақтда қора молларнинг озуқа базасини ­тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, туманга чет давлатларидан наслли моллар келтирилмоқда. –Хўжайли тумани ҳокимлиги томонидан чорвачиликни ривожлантириш бўйича жорий йил 24 миллиард 855 миллион сўмлик 6 та лойиҳа тайёрланди, — дейди ­“Ўзагроинспекция”нинг Хўжайли туманидаги наслчилик ишларини назорат қилиш бўйича катта инспектори Т.Қайпанов. — Шундан чорвачилик соҳасида  19 миллиард 750 миллион сўмлик 4 та, қушчилик бўйича 600 миллион сўмлик 1 та, балиқчилик соҳасида 4 миллиард 500 миллион сўмлик 1 та лойиҳани амалга ошириш белгиланган.