Хўжайли туманида 54 минг 700 бош қора мол бўлиб, жумладан, 28 минг 500 бош қўй-эчки, 650 бош от, 200 бош туя боқилаяпти.
Ҳозирги вақтда қора молларнинг озуқа базасини тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, туманга чет давлатларидан наслли моллар келтирилмоқда. –Хўжайли тумани ҳокимлиги томонидан чорвачиликни ривожлантириш бўйича жорий йил 24 миллиард 855 миллион сўмлик 6 та лойиҳа тайёрланди, — дейди “Ўзагроинспекция”нинг Хўжайли туманидаги наслчилик ишларини назорат қилиш бўйича катта инспектори Т.Қайпанов. — Шундан чорвачилик соҳасида 19 миллиард 750 миллион сўмлик 4 та, қушчилик бўйича 600 миллион сўмлик 1 та, балиқчилик соҳасида 4 миллиард 500 миллион сўмлик 1 та лойиҳани амалга ошириш белгиланган.
