Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг Қарори


1-октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Қорақалпоғистон Республикасининг давлат мукофотлари ва кўкрак нишонлари билан тақдирлаш тўғрисида

Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг 85-моддаси 6 –бандига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиуми

 ҚАРОР ҚИЛАДИ:

Юртимизда таълим-тарбия тизимини давр талаблари асосида ривожлантириш, соҳага доир ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, ёшларга илм-фан асосларини ўргатиш, замонавий касб-ҳунарга йўналтириш, уларни она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашдаги кўп йиллик самарали меҳнатлари  ва жамият ҳаётидаги фаоллиги учун қуйидагилар фахрий унвон ва кўкрак нишонлари билан мукофотлансин:

«Қорақалпоғистон Республикаси халқ ўқитувчиси»

Арзимова Алтынай Асаматдиновна — Қонликўл туманидаги ­1-сонли ихтисослаштирилган давлат умумий ўрта таълим мактабининг қорақалпоқ тили ва адабиёти фани ўқитувчиси

Таджибаев Шавкат Сабирович — Беруний туманидаги 38-сонли умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси

«Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси»

Абдреймова Гозел Куатбаевна — Тахиатош туманидаги 15-сонли мактабгача таълим ташкилоти раҳбари

Байманов Кенесбай Ибраймович —  Қорақалпоқ давлат университетининг шаҳар қурилиши ва хўжалиги кафедраси профессори

Ережепова Замира Мамутовна — Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача таълим вазирлигининг Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва таҳлил бўлими бошлиғи

Ибрагимова Раъно Исаковна — Тошкент давлат аграр университети Нукус филиалининг тиллар кафедраси катта ўқитувчиси

Кощанов Кутлымурат Моятдинович — Нукус давлат педагогика институтининг рус тили ва адабиёти кафедраси профессори

Пиязов Буркит Зинелович — Нукус шаҳридаги 1-сонли Есжан бахши номидаги болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси

Турдымуратова Венера Сағынбаевна — Қонликўл тумани касб-ҳунар мактаби директори

Хошниязов Жалғасбай Хошниязович — Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими гуманитар фанлар илмий- тадқиқот институтининг қорақалпоқ фольклори бўлими бошлиғи

«Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими»

Бекчанов Қабулжан Салаевич — Элликқалъа туманидаги 30-сонли умумий ўрта  таълим мактабининг география фани ўқитувчиси

Давлетмуратова Гулмира Атамуратовна — Нукус туманидаги  1-сонли ихтисослаштирилган давлат умумий ўрта таълим мактабининг маънавий–маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари

Досназаров Миртурды Мамбеттурдиевич — Нукус шаҳридаги 37-сонли ихтисослаштирилган давлат умумий ўрта таълим мактаби директори

Кулимова Гулнара Салиевна — Мўйноқ туманидаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактабининг рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси

Мамбетназарова Гулнара Асқаровна — Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига қарашли Республика 3-сонли ақли заиф болалар учун ихтисослаштирилган махсус мактаб-интернати директори

Пирниязова Бахытгул Турсынбаевна — Қораўзак туманидаги  33-сонли умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси

Сапарбаев Азимбай Сабурович — Амударё туманидаги 56-сонли умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси

Тагаев Еркинбай Ералиевич — Республика 1-сонли Меҳрибонлик уйининг мусиқа фани ўқитувчиси

Уразалиев Куанишбай Раджапович — Беруний туманидаги 25-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори

Утамбетова Светлана Есемуратовна — Нукус шаҳридаги  3-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори

Матякубов Атахан Юлдашович — Тўрткўл туманидаги 59-сонли умумий ўрта таълим мактабининг технология фани ўқитувчиси

Халмуратова Раиса Пиржановна — Тахиатош туманидаги  6-сонли умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси

Хегай Анфиса Васильевна — Нукус шаҳридаги 46-сонли ихтисослаштирилган давлат умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси

«Ардақлы нураный» кўкрак нишони билан

Каллибекова Марьяш Шарибаевна — Меҳнат фахрийси, Қораўзак тумани

Урымбаев Юсупбай –  Меҳнат фахрийси, Нукус шаҳри

«Ўатан пидайысы» кўкрак нишони билан

Айтымбетов Илхам Жумамбетович — Кегейли туманидаги 41-сонли умумий ўрта таълим мактабининг чақириққача ёшларни тайёрлаш раҳбари

Бекбаўова Балдырған Исаматдиновна — Бўзатов туманидаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактабининг қорақалпоқ тили ва адабиёти фани ўқитувчиси

Избагамбетов Полат Базарбаевич — Қўнғирот туманидаги 39-сонли умумий ўрта таълим мактабининг информатика фани ўқитувчиси

Жуманиязов Нурбек Худаёрович — Амударё туманидаги 40-сонли умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси

Жумабаева Амангул Мадреймовна — Тахтакўпир туманидаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактабининг кутубхоначиси

Кадирекова Роза Сапарбаевна — Шўманой туманидаги  16- сонли умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси

Каленова Венера Дуйсенбаевна — Нукус шаҳридаги 31- сонли умумий ўрта таълим мактаби директори

Казаков Азат Раджапович — Нукус давлат педагогика институтининг жисмоний тарбия кафедраси раҳбари

Молодцова Валентина Львовна — Қорақалпоқ давлат университетининг кадрлар бўлими бошлиғи

Муратова Гулширин Шабердиевна — Тўрткўл туманидаги 45- сонли умумий ўрта таълим мактабининг тарих фани ўқитувчиси

Шлымбетова Бахытжан Толыбаевна — Чимбой туманидаги  40- сонли умумий ўрта таълим мактабининг кимё фани ўқитувчиси

Ражабова Хонимжон — Амударё туманидаги «Баркамол авлод» болалар маркази директори

Тажекеев Кууанышбай Ермекбаевич — Нукус туманидаги 21- сонли умумий ўрта таълим мактабининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси

Утемисова Райхан Айназаровна — Қорақалпоқ давлат университети академик лицейининг тарих фани ўқитувчиси

Утепов Баўыржан Оразбаевич — Нукус туманидаги 21- сонли умумий ўрта таълим мактабининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси

Ходжалепесова Умитхан Абдикаримовна — Нукус шаҳридаги  28-сонли умумий ўрта таълим мактабининг қорақалпоқ тили ва адабиёти фани ўқитувчиси

Қорақалпоғистон Республикаси

Жўқорғи Кенгеси Раиси              М.Камалов

2021 йил 29 сентябрь