1-октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Қорақалпоғистон Республикасининг давлат мукофотлари ва кўкрак нишонлари билан тақдирлаш тўғрисида
Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг 85-моддаси 6 –бандига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиуми
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Юртимизда таълим-тарбия тизимини давр талаблари асосида ривожлантириш, соҳага доир ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, ёшларга илм-фан асосларини ўргатиш, замонавий касб-ҳунарга йўналтириш, уларни она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашдаги кўп йиллик самарали меҳнатлари ва жамият ҳаётидаги фаоллиги учун қуйидагилар фахрий унвон ва кўкрак нишонлари билан мукофотлансин:
«Қорақалпоғистон Республикаси халқ ўқитувчиси»
Арзимова Алтынай Асаматдиновна — Қонликўл туманидаги 1-сонли ихтисослаштирилган давлат умумий ўрта таълим мактабининг қорақалпоқ тили ва адабиёти фани ўқитувчиси
Таджибаев Шавкат Сабирович — Беруний туманидаги 38-сонли умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси
«Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси»
Абдреймова Гозел Куатбаевна — Тахиатош туманидаги 15-сонли мактабгача таълим ташкилоти раҳбари
Байманов Кенесбай Ибраймович — Қорақалпоқ давлат университетининг шаҳар қурилиши ва хўжалиги кафедраси профессори
Ережепова Замира Мамутовна — Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача таълим вазирлигининг Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва таҳлил бўлими бошлиғи
Ибрагимова Раъно Исаковна — Тошкент давлат аграр университети Нукус филиалининг тиллар кафедраси катта ўқитувчиси
Кощанов Кутлымурат Моятдинович — Нукус давлат педагогика институтининг рус тили ва адабиёти кафедраси профессори
Пиязов Буркит Зинелович — Нукус шаҳридаги 1-сонли Есжан бахши номидаги болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси
Турдымуратова Венера Сағынбаевна — Қонликўл тумани касб-ҳунар мактаби директори
Хошниязов Жалғасбай Хошниязович — Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими гуманитар фанлар илмий- тадқиқот институтининг қорақалпоқ фольклори бўлими бошлиғи
«Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими»
Бекчанов Қабулжан Салаевич — Элликқалъа туманидаги 30-сонли умумий ўрта таълим мактабининг география фани ўқитувчиси
Давлетмуратова Гулмира Атамуратовна — Нукус туманидаги 1-сонли ихтисослаштирилган давлат умумий ўрта таълим мактабининг маънавий–маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари
Досназаров Миртурды Мамбеттурдиевич — Нукус шаҳридаги 37-сонли ихтисослаштирилган давлат умумий ўрта таълим мактаби директори
Кулимова Гулнара Салиевна — Мўйноқ туманидаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактабининг рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси
Мамбетназарова Гулнара Асқаровна — Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига қарашли Республика 3-сонли ақли заиф болалар учун ихтисослаштирилган махсус мактаб-интернати директори
Пирниязова Бахытгул Турсынбаевна — Қораўзак туманидаги 33-сонли умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси
Сапарбаев Азимбай Сабурович — Амударё туманидаги 56-сонли умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси
Тагаев Еркинбай Ералиевич — Республика 1-сонли Меҳрибонлик уйининг мусиқа фани ўқитувчиси
Уразалиев Куанишбай Раджапович — Беруний туманидаги 25-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори
Утамбетова Светлана Есемуратовна — Нукус шаҳридаги 3-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори
Матякубов Атахан Юлдашович — Тўрткўл туманидаги 59-сонли умумий ўрта таълим мактабининг технология фани ўқитувчиси
Халмуратова Раиса Пиржановна — Тахиатош туманидаги 6-сонли умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси
Хегай Анфиса Васильевна — Нукус шаҳридаги 46-сонли ихтисослаштирилган давлат умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси
«Ардақлы нураный» кўкрак нишони билан
Каллибекова Марьяш Шарибаевна — Меҳнат фахрийси, Қораўзак тумани
Урымбаев Юсупбай – Меҳнат фахрийси, Нукус шаҳри
«Ўатан пидайысы» кўкрак нишони билан
Айтымбетов Илхам Жумамбетович — Кегейли туманидаги 41-сонли умумий ўрта таълим мактабининг чақириққача ёшларни тайёрлаш раҳбари
Бекбаўова Балдырған Исаматдиновна — Бўзатов туманидаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактабининг қорақалпоқ тили ва адабиёти фани ўқитувчиси
Избагамбетов Полат Базарбаевич — Қўнғирот туманидаги 39-сонли умумий ўрта таълим мактабининг информатика фани ўқитувчиси
Жуманиязов Нурбек Худаёрович — Амударё туманидаги 40-сонли умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси
Жумабаева Амангул Мадреймовна — Тахтакўпир туманидаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактабининг кутубхоначиси
Кадирекова Роза Сапарбаевна — Шўманой туманидаги 16- сонли умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси
Каленова Венера Дуйсенбаевна — Нукус шаҳридаги 31- сонли умумий ўрта таълим мактаби директори
Казаков Азат Раджапович — Нукус давлат педагогика институтининг жисмоний тарбия кафедраси раҳбари
Молодцова Валентина Львовна — Қорақалпоқ давлат университетининг кадрлар бўлими бошлиғи
Муратова Гулширин Шабердиевна — Тўрткўл туманидаги 45- сонли умумий ўрта таълим мактабининг тарих фани ўқитувчиси
Шлымбетова Бахытжан Толыбаевна — Чимбой туманидаги 40- сонли умумий ўрта таълим мактабининг кимё фани ўқитувчиси
Ражабова Хонимжон — Амударё туманидаги «Баркамол авлод» болалар маркази директори
Тажекеев Кууанышбай Ермекбаевич — Нукус туманидаги 21- сонли умумий ўрта таълим мактабининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси
Утемисова Райхан Айназаровна — Қорақалпоқ давлат университети академик лицейининг тарих фани ўқитувчиси
Утепов Баўыржан Оразбаевич — Нукус туманидаги 21- сонли умумий ўрта таълим мактабининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси
Ходжалепесова Умитхан Абдикаримовна — Нукус шаҳридаги 28-сонли умумий ўрта таълим мактабининг қорақалпоқ тили ва адабиёти фани ўқитувчиси
Қорақалпоғистон Республикаси
Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Камалов
2021 йил 29 сентябрь



