Ўрта махсус таълим муассасаларида Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг йигирма олти йиллигига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтди.
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг академик лицейида ўтказилган ана шундай тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси С.Турманов, Жиноят ишлари бўйича судининг судьяси Т.Туракулов, Конституциявий назорат қўмитаси аъзоси Е.Қутибаева, Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг катта инспектори М.Давлатқиличев ва бошқалар сўзга чиқди.
Тадбирда ўзида умуминсоний ғояларни мужассам этган Конституциянинг инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашдаги аҳамияти тўғрисида фикр юритилди.
