Яқинда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси томонидан тасдиқланган тадбирлар режасига мувофиқ, Тахтакўпир тумани тиббиёт бирлашмасида “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқи доимо қонун ҳимоясида” мавзусида йиғилиш ўтказилди.
Унга Федерация мутахассислари ва тиббиёт бирлашмасининг ходимлари қатнашди.
Тадбир давомида истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширилаётган ишлар, бу бўйича қабул қилинган фармон ва қарорлар тўғрисида маълумотлар берилди.
Бирлашмада фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашиш, халқнинг муаммоларини тизимли равишда ўрганиб бориш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш, жамоатчилик назоратининг ўрнатилишини таъминлаш мақсадида ижтимоий шериклик асосида ташкил этилган Федерациянинг Таянч гуруҳи (бошланғич ташкилот) бўйича таклифлар билдирилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.
