Амударё туманида сайёр қабул бўлиб ўтди


Амударё тумани хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан сайёр қабул ўтказилди. Унда туман ички ишлар, халқ таълими, адлия ва ФХДЁ бўлимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, тиббиёт бирлашмаси, ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш Кенгаши, “Оила” маркази туман бўлимининг раҳбарлари, жамоат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Сайёр қабулда хотин-қизларнинг никоҳ, она ва бола ҳуқуқлари, фуқаролик паспорти билан боғлиқ  муаммолари ўз ечимини топди.

Ҳар бир аниқланган муаммо таҳлил қилиниб, тегишли соҳа вакилларига топшириқлар берилди.