Кўзи ожизлар жамияти ва Нукус шаҳар хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ифодали ўқиш ва спортнинг шашка тури бўйича мусобақа ўтказилди.
Унда жамиятга аъзо кўзи ожиз 15 нафар хотин-қизлар иштирок этди. Мусобақа якунида ифодали ўқиш бўйича Зарина Алимова биринчи, Назокат Айтбаева иккинчи, Айна Қурбаниязова учинчи ўринни эгаллаган бўлса, шашка бўйича ўтказилган мусобақада Айна Қурбаниязова биринчи, Перизат Арзимова иккинчи, Лола Абдижамилова учинчи ўринни қўлга киритди.
Мусобақа ғолиблари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
