Нукусда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Қорақалпоғистон Республикаси Назорат-рухсат бериш ишлари бўлими томонидан журналистлар учун семинар ўтказилди.
Ўзбекистон Республикасининг шу йил 29 июль кунги “Қурол тўғрисида”ги қонунининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка тушинтириш, аҳолининг бу борадаги ҳуқуқий билими ва маданиятини ошириш мақсадида ташкил этилган тадбирда вазирлик мутахассислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Қонунга кўра эндиликда фуқаролар электрошокер ва газли қуролларни рухсатнома олгандан кейин сотиб олишлари, фақатгина ов ва спорт билан шуғулланиш шунингдек, ўзини ўзи ҳимоя қилиш мақсадида қурол сотиб олишлари мумкин.
Шунингдек, қонунда қурол олиб юриш ман этилган объектлар ҳам аниқ белгилаб берилган. Унга кўра, оммавий тадбирлар вақтида, дам олиш, ўқув ўринлари, тиббиёт муассасаларида ҳамда маст ҳолатда қурол олиб юриш қатъиян таъқиқланади.
Тадбирда шу каби масалалар юзасидан батафсил маълумотлар берилди.
