Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ ЙИГИРМА САККИЗ ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР ВА ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИДАН БИР ГУРУҲИНИ МУКОФОТЛАШ ТЎҒРИСИДА


Мамлакат Қуролли Кучларининг жанговар тайёргарлигини оширишдаги хизматлари, миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш ва тинчликни таъминлаш, барқарорлик ва жамоат тартибини мустаҳкамлаш борасидаги хизмат бурчини бажариш чоғида мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатгани учун қуйидагилар мукофотлансин:

Қорақалпоғистон Республикаси бўйича:

“Дўстлик” ордени билан

Сеитов Азат Аманбаевич — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманини ривожлантириш бўйича қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси катта прокурори

“Содиқ хизматлари учун” медали билан

Қурбанов Хуршидбек Хидирназарович — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси фавқулодда вазиятлар бошқармаси бўлим бошлиғи

Тажибеков Есенгелди Сапарбекович — Ўзбекис­тон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Ёнғин хавфсизлиги ­бошқармаси бўлинма командири

“Шуҳрат” медали билан

Аширбаев Одилбек Аминбаевич — Амударё тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари

Нурлипесов Амир Отепович — Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судининг судьяси

Уразметов Махмуд Бабажанович — Беруний тумани ички ишлар бўлими ҳуқуқбузарликлар профилактикаси катта инспектори

Ўзбекистон Республикаси

Президенти                           Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри, 2019 йил 28 август