Ўсимликларга «тез ёрдам» кўрсатилмоқда


Президентимизнинг 2018 йил 28 мартдаги қарорига мувофиқ, юртимизнинг ҳар бир ҳудудида давлат хусусий шериклиги асосида Ўсимликлар клиникалари ташкил этилди. Бугунги кунда мазкур клиникалар республикамизнинг Нукус шаҳри ҳамда 14 та туманида ўз фаолиятини олиб бормоқда. Ушбу клиникалар ўсимликларга биологик энтомофаглар ҳамда кимёвий воситалар асосида хизмат кўрсатади.

— Яратилган имконият ва имтиёзлар натижасида аҳолига қулай ва сифатли хизмат кўрсатилмоқда, — дейди Хўжайли тумани Ўсимликлар клиникаси раҳбари З.Сапарбаев. —  Айниқса, клиникалар учун 2018 йилнинг 1 июлидан 2022 йилнинг 1 январига қадар қатор солиқ тўловларини тўлашда имтиёзлар яратилгани иш самарадорлигини оширмоқда.

Ҳар бир ҳудуддаги деҳқон-фермерлар ҳамда томорқа ер эгалари мурожаатлари асосида “қовун чивини”, “помидор куяси”, “ширинжа” каби зараркунандаларга қарши курашиш тадбирлари олиб борилмоқда. Маҳсулотнинг зарарсиз ҳамда сифатли етиштирилишида Ўсимликлар клиникалари ўсимликларга “тез ёрдам” кўрсатмоқда.