Нукус гарнизонида сайёр қабул


Нукус гарнизони маънавият ва маърифат марказида Нукус ҳарбий прокуратурасининг ташаббуси ва Шимоли-ғарбий ­ҳарбий округи қўшинлари қўмондонлиги билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Республикасининг ­“Хотин қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги ҳамда “Хотин-қизларни тазйиқлар ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунларининг мазмун-моҳияти тушунтирилди ҳамда тадбир доирасида сайёр қабул ўтказилди.

Қуролли Кучлар сафларида хизмат қилаётган ва ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари бўлган аёлларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш мақсадида ташкил қилинган тадбирда вазирлик ва ташкилотларнинг масъул ходимлари ҳам иштирок қилди. Сайёр қабул давомида қилинган мурожаатларни ижобий ҳал қилиш бўйича тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди.

Сайёр қабул давомида асосан ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларини болалар боғчаларига жойлаштиришдаги муаммолар айтилиб, уларни ҳал қилиш бўйича  таклифлар ҳам билдирилди. Шунингдек, ҳарбий хизматчиларнинг ­оила аъзоларини ишга жойлаштириш, уларга тиббий хизмат кўрсатиш масалалари юзасидан ҳам мурожаатлар бўлди. Қилинган мурожаатлар мутасаддилар томонидан ўрганилиб, ҳал қилиниши назоратга олинадиган бўлди.

Ғ.Отажонов.