ЮНЕСКОнинг Тошкентдаги ваколатхонаси ташаббуси билан Буюкбританиянинг Тошкент шаҳридаги элчихонаси ҳамда Замонавий журналистикани ривожлантириш маркази билан биргаликда “Жамоатчилик манфаатларини назорат қилишни таъминлашда Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари салоҳиятини кучайтириш” мавзусида республикамизнинг барча ҳудудларида семинар-тренинглар ўтказилмоқда.
Мана шундай семинар-тренинг Нукус шаҳрида икки кун давомида бўлиб ўтди.
Тадбирда ЮНЕСКОнинг Тошкент ваколатхонаси тренери Эмиль Фахреев ҳамда ментори Ҳотам Абдураимовлар машғулот ўтиб, тренингнинг мақсад ва вазифалари ҳақида батафсил маълумот беришди.
Тренинг интерактив усулда ўтказилиб, унда Exsels программаси орқали таблицаларни тузиш, маълумотларни олиш ҳамда таҳлил қилиш, улар орқали “Дата журналистика” йўналиши бўйича мақола тайёрлаш усуллари кўргазмали қуроллар орқали, амалий тарзда тушунтирилди.
