Уйнинг томи ёпиб берилди


Ўзбекистон “Адолат” СДП Нукус шаҳар Кенгаши томонидан ишчи гуруҳ тузилган бўлиб, унинг ­аъзолари ҳар ҳафтанинг сешанба куни маҳалла ­фуқаролар йиғинларида ўз сайловчилари билан ­учрашиб фуқароларнинг мурожаатларини тингламоқда.

Яқинда, Нукус шаҳридаги “Чимбой чойхона” МФЙ аҳолиси билан учрашув ўтказилди, — дейди партиянинг Нукус ­шаҳар кенгаши раиси Расул Қудияров. Унда ҳудуддаги Ж.Аймурзаев кўчасида яшаётган фуқаро О.Қаллибекова уйининг ­томини ёпишга маблағи бўлмагани боис, моддий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Ушбу масала бўйича халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати Я.Абдуллаева Нукус шаҳар прокурори ва Қорақалпоғистон Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашига депутатлик сўрови билан мурожаат қилди.

Натижада О.Қаллибекованинг мурожаати ҳар томонлама ўрганилиб, унга Қорақалпоғистон касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан 10 миллион сўм маблағ ажратилди ва уйининг томи ёпиб берилди.