Муаммолар ўз ечимини топмоқда


Бўзатов туманида  4 та сектор раҳбарлари иштирокида Президентимизнинг шу йил 7 ноябрдаги “Қорақалпоғистон Республикасида чорвачилик тармоқларини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг мазмун моҳияти,  туман ҳокимининг тадбиркорларга мурожаатидан келиб чиқадиган вазифалар, шунингдек, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳамда аҳолини қийнаб келаётган муаммолар бўйича учрашувлар ўтказилмоқда.

Сектор раҳбарлари томонидан ўтказилган мана шундай учрашувларда коммунал хизмат сифатини яхшилаш, йўлларни таъмирлаш, бандликни таъминлаш каби масалалар бўйича 200 дан ортиқ мурожаат келиб тушди.  Шундан 168 та мурожаат жойида ҳал этилиб, вақт талаб қиладиганлари тегишли соҳа раҳбарлари томонидан назоратга олинди.

— Учрашувда электр таъминотидаги муаммо юзасидан мурожаат қилдим, — дейди “Еркиндаря” овул фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи Жарилқасин Қосжанов. — Мурожаатим ижобий ҳал этилиб, ҳудудимизга янгидан подстанция қуриб берилди. Бундан ҳудуд аҳолиси жуда миннатдор.

Туманда бу каби учрашувлар давом этмоқда.