Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиалида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳаси доирасида навбатдаги учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда сенатор Б.Матмуратов ва бошқа мутахассислар сўзга чиқиб, коррупция давлат ривожи ва тараққиётига тўсиқ бўладиган энг хавфли иллат эканлигини таъкидлашди.
Талаба – ёшларга Ўзбекистон Республикаси “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти ва “Коррупциясиз соҳа” лойиҳасининг мақсад ва вазифалари, шунингдек, порахўрлик бўйича қонунчиликда белгиланган жавобгарлик юзасидан маълумотлар берилди.
