Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вазирликнинг Нукус шаҳар бўлими ҳамда 4 та сектор раҳбарлари Нукус шаҳридаги бир қатор маҳалла фуқаролар йиғинларида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Ҳудуд аҳолиси билан учрашувлар ўтказилиб, мурожаатлари тингланди.
— Маҳалламизда истиқомат қилувчи Агафия Версенованинг уйи 1960 йилларда қурилган, — дейди “Ақ жағис” МФЙ раиси Тенелбай Алланиязов. — Унинг ижтимоий ёрдамга муҳтожлиги ҳамда бу ерда биронта ҳам қариндошлари бўлмаганлиги сабабли вазирлик ҳамда 4 та сектор раҳбарлари ёрдамида янгидан 2 хонали уй қуриб бераяпмиз.
Гуруҳ аъзолари “Наўпир” МФЙ даги “Темирчи” кўчасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишди. Фуқаро К.Утемуратовага мутасадди ташкилотлар томонидан тикув машинаси совға қилинди. Шунингдек, “Байтерек” МФЙ даги бир қатор тадбиркорларнинг ҳам фаолияти ўрганилиб, бир нечта ишсиз ёшлар иш билан таъминланди.
