Бугунги кунда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббий маданиятни ошириш, тез тиббий ёрдам сифатини янада яхшилаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Яқинда Беруний туманида “Бор меҳримиз шу халқ, шу Ватан учун” шиори остида тиббий акция ташкил этилди.
Туман тиббиёт бирлашмаси ташаббуси билан ташкил этилган акция дастлаб чекка ҳудудлар “Олтинсой” ва “Беруний” овул фуқаролар йиғинларида бўлиб ўтди.
Акция давомида малакали шифокорлар замонавий диагностик ускуналар ёрдамида қишлоқ аҳолисини тиббий кўрикдан ўтказди, зарур маслаҳат ва тавсиялар берди. Кекса инсонлар, туғиш ёшидаги аёллар, болалар ва ёшлар саломатлиги айниқса, эътибор марказида бўлди.
Зеро, бу каби тадбирларнинг ўтказилиши аҳоли саломатлигини таъминлаш баробарида, тиббий ислоҳотлардан самарали фойдаланиш имконини беради.
Туман ҳудудлари бўйлаб акция давом этмоқда.
Туман ахборот хизмати.




