Кластер — фермернинг қўлқаноти


Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда Элликқалъа тумани фермерлари ўз тажриба мактабига эга. “Тоза боғ” овул фуқаролар йиғинидаги “Бўстон Агросаноат савдо” масъулияти чекланган жамияти мева –полиз кластерига қарашли “Адамбай Салаўат” фермер хўжалиги 10 гектар ер майдонида боғ ташкил этиб, боғнинг қатор ораларига такрорий экинларни экиб мўл ҳосил етиштириш тараддудида.

— Карантин шароитида озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш, аҳолининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини ўз вақтида қондириш деҳқондан тинимсиз меҳнат талаб қилади, — дейди хўжалик раҳбари, ЎзЛиДеП фаоли Салаўат Адамбаев. — Ҳозирда маҳсулотлар фермер хўжалигининг 500 тонналик музлаткич омборхонасига жойлаштирилган.