Нукус гарнизонида мустақиллик байрами муносабати билан спорт мусобақалари бўлиб ўтди.
Тадбирда сўзга чиққанлар, мард, фидойи ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини энг улуғ, энг азиз байрам билан табриклаб, Ватан ҳимоясидек шарафли бурчларини садоқат билан адо этишини тилади. Бундан сўнг ҳарбий хизматчилар ва уларнинг фарзандлари ўртасида спортнинг кўпгина турлари бўйича мусобақа, беллашувлар ўтказилди.
Тадбир давомида ҳарбий гуруҳлар орасида ош дамлаш бўйича ҳам мусобақа ўтказилиб, ғолиблар аниқланди. олибларга ташкилотчилар томонидан диплом, фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари топширилди. Байрам муносабати билан санъат усталари ҳамда округнинг ҳарбий оркестри иштирокида концерт дастури намойиш этилди.
