Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан пиротехника воситалари ноқонуний айланмасининг олдини олиш мақсадида Нукус шаҳрида оператив тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида фуқаро А.Р. 300 та қутида жами 18 минг дона “Трения” номли пиротехника воситаларини ноқонуний равишда сотаётган пайтида қўлга олинди. Шунингдек, у яшайдиган хонадон кўздан кечирилганда 720 дона “Трения” пиротехника воситалари борлиги аниқланди. Аниқланган жами 18720 дона пиротехника воситалари ашёвий далил сифатида вақтинча сақлашга олиб қўйилди.
Шунингдек, мана шундай тадбир давомида фуқаролар Ж.О ва О.Б лар хорижда ишлаб чиқарилган “Трения” ва “Британик” номли икки турдаги 12 минг дона пиротехника воситаларини 3 миллион сўмга сотаётган пайтда қўлга олинди.
