Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ташаббуси билан республика қон қуйиш станциясида “Бор меҳримиз сизга, болалар!” шиори остида беғараз донорлик акцияси бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси байрами муносабати билан ўтказилган тадбирнинг асосий мақсади тиббий-ижтимоий ёрдамга муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш, инсонларни кўнгиллилар қаторида қон топширишга чақириш орқали беморларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, жамиятимизда инсонийлик ва меҳр-мурувват каби фазилатларни кенг тарғиб этишдан иборат.
Эрта тонгдан бошланган акцияда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси аъзолари, халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлари, партия фаоллари ва кўнгиллилар иштирок этди.
Мазкур акция болалар учун эътибор ва ғамхўрликнинг ёрқин ифодаси бўлди.
