Эҳтиёжманд, кўмакка муҳтож инсонларга ёрдам кўрсатиш халқимизга хос фазилатлир. Яқинда Шўманой туманида ҳам мана шундай хайрия тадбири амалга оширилди.
Туманнинг чегара ҳудудларидаги кам таъминланган, ёлғиз яшовчи, ёрдамга муҳтож фуқароларга 11 турдаги маиший буюмлар тақдим этилди.
Хайр-саховат тадбири Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара ҳарбийлари, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан ташкил этилди.
