Кросс мусобақаси ғолиблари аниқланди


Тўрткўл тумани марказида кросс мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақанинг очилиш маросимида туман ҳокими Р.Шамуратов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Р.Мамутов сўзга чиқиб, мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар хусусида тўхталишди.

Тўрткўл туман ҳокимлиги, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси туман Кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган соғ­лом турмуш тарафдорлари иштирок этди.

 Мусобақа якунида ғолиблар ва фаол иштирокчилар ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.