Тўрткўл туман Кенгаши сессияси бўлиб ўтди


Тўрткўл тумани ҳокимлиги Ахборот  хизматининг маълум қилишича, Халқ депутатлари Тўрткўл туман Кенгашининг XXI сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси Р.Мамутов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, тумандаги корхона, ташкилотлар раҳбарлари, овул ва маҳалла фуқаролар йиғини раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.

Кун тартибидаги масалалар  бўйича туман халқ таълими бўлими мудири Д.Атажанов, Тўрткўл туманлараро газ таъминоти бўлими бошлиғи А.Абдуллаев ва тиббиёт бирлашмаси бошлиғи З.Худайбергеновларнинг ҳисоботлари тингланди.

Шундан сўнг Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси Р.Мамутов сўзга чиқиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Сессия кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.